Ўзбекистон ва Тожикистон махсус хизматлари ҳамкорлик бўйича битимни имзолади

Ўзбекистон ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев бошчилигидаги делегация сешанба куни Душанбега келди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон махсус хизматлари раҳбарлари халқаро терроризмга қарши кураш, давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва ахборот алмашиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида битимни имзолади, деб хабар қилди Тожикистон миллий хавфсизлик хизмати матбуот хизмати.

Арипов Тожикистон бош вазири билан учрашди

"Ҳужжат Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Саймўмин Ятимов ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев имзолади", — деб таъкидлади суҳбатдош.

Ўзбекистон ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев бошчилигидаги делегация сешанба куни Душанбега келди.

"Учрашув чоғида икки давлат махсус хизматлари ўртасида терроризм, экстремизм ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди", — деб таъкидланди Тожикистон миллий хавфсизлик хизматида.

Томонлар икки давлат террорчилик ва экстремизм, шу жумладан, Афғонистон ҳудудида фаолият юритувчи террорчилик гуруҳларга қарши курашиш борасида ягона ёндошувлар борлигини маълум қилди.

"Тожикстон ва Ўзбекистон террорчилик ва экстремистик ташкилотларга қарши кураш бўйича қатъий ва ягона позицияга эга", — дейилган Тожикистон миллий хавфсизлик хизмати хабарида.

Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Роғун ГЭСи қурилиш майдонига ҳам ташриф буюрди.