Фарғонадаги туманнинг раҳбарлар тўртлиги ишдан олинди

Президент Фурқат туманини тугатиш бўйича таклиф киритиш тўғрисида мутасадди раҳбарларга кўрсатма берган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 июн – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Фурқат туманининг иқтисодий кўрсаткичларини танқид қилди. Бу ҳақда “Дарё.уз” мухбири маълум қилди.

Хабарда айтилишича, видеоселектор йиғилиши вақтида президент Фурқат туманини тугатиш бўйича таклиф киритиш тўғрисида мутасадди раҳбарларга кўрсатма берган.

Шунингдек, туманнинг тўртта раҳбари – ҳоким, прокурор, ИИБ ва солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасидан озод қилинган.