Хулио Иглесиас Тошкентда концерт беради

Машҳур хонанда Хулио Иглесиас 10 сентябрь куни Тошкентда концерт бериши режалаштирилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Испаниялик машҳур хонанда Хулио Иглесиас Тошкентда концерт беради деб хабар қилмоқда Myday.uz саҳифаси.

"Барча севган Хулио Иглесиас ўзининг юбилей жаҳон турнесини Ўзбекистондан бошлайди! 75 ёшли хонанданинг 50 йиллик ижоди юбилейига бағишланган жаҳон турнесида Ўзбекистон биринчи мамлакат бўлади. Хонанда  10 сентябрь куни Тошкентда куйлайди, кейин Дубай, Тель-Авив, Москва ва бошқа шаҳарларга йўл олади", — дейилган хабарда.

Шунингдек, 13 октябрда "Халқлар дўстлиги" саройида юнонистонлик бастакор ва дирижер Янни Хрисомаллис ҳам концерт беради.