Содиқ Сафоев: террорчилар ёши тобора ёшармоқда

Содиқ Сафоев нима учун ёшлар кўпроқ террорчилик хавфи олдида заиф қолаётгани сабабларини санаб ўтди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализацияни олдини олишга ёшларни жалб қилиш зарурати ҳақида хабардорликни ошириш ва сиёсий тавсиялар ишлаб чиқишга бағишланган халқаро анжуман ўтказилди.

Путин: ШҲТнинг асосий мақсади - террорчиликка қарши курашдир

Эслатиб ўтамиз, ушбу анжуманни ташкил этиш ташаббуси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ўтган йили ноябрь ойида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти(ЕХҲТ)нинг Бош котиби Томас Гремингер билан бўлган учрашув чоғида илгари сурилган.

Анжуманда биринчилардан нутқ сўзлаган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев иштирокчиларга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида халқаро ҳамжамият эътиборини террорчилик таҳдидларига қарши курашиш муаммосига қаратганини эслатиб ўтди.

Сафоев президент ўз нутқида иккита фундаментал масалага урғу берганлигини қайд этди.

Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеясининг 72 сессиясидаги нутқи
"Биринчидан, охирги йилларда жаҳонда террорчилик таҳдиди тобора кучаяётганлиги, уларга қарши курашишда асосан куч ишлатишга таяниш ўзини оқламаяпти. Кўпинча асосий ҳаракатлар бу иллатни келтириб чиқарувчи сабабларга эмас, балки унинг оқибатларини йўқ қилишга қаратилмоқда. Ваҳоланки, ҳозирги замондаги низолар, терроризм, экстремизм ва зўравонлик тубида энг аввало, жаҳолат ва адоват ётибди.

Демак, бунга қарши кураш биринчи навбатда маънавият, маърифат, таълим, ижтимоий соҳалар воситалари эвазига олиб борилмоғи лозим. 

Иккинчидан, экстремистик фаолият ва зўравонлик билан боғлиқ кўпгина жиноятлар 30 ёшга тўлмаган ёшлар томонидан содир этилмоқда", — Мирзиёевнинг БМТдаги нутқидан иқтибос келтирди Содиқ Сафоев.

Сиёсатчи шунингдек, мутахассислар маълумотига кўра бугун 18 ёшга тўлмаган 300 минг нафар ўсмир жангарилар қуролли тўқнашувларга жалб этилганлигини айтди.

"Ушбу можароларнинг 80 фоизида 15 ёшга тўлмаган йигит ва қизлар иштирок этмоқда. Европа давлатларидан террористик гуруҳларга қўшилган шахсларнинг ўртача ёши 2000 йилларнинг бошида қарийб 28 ёш бўлган бўлса, бугунги кунга келиб 20 га яқин. Яъни тобора ёшармоқда", — деди Сафоев.

Шавкат Мирзиёевдан Марказий Осиё бўйича "олти дипломатия" таклифи
Сиёсатчи шунингдек, нима учун ёшлар хавфли оқимлар олдида заиф қолаётгани сабабларига тўхталиб ўтди.

"Ёшлар ҳаётий тажрибага эга эмас. Уларда ўз қобилиятини, ҳатто сохта ғояларга эргашиб бўлсада намойиш қилиш истагида. Халқаро меҳнат миграциясининг энг катта қатламини айнан ёшлар ташкил этади ва улар ўзга юртларда маргиналлашган ҳолда ҳаёт кечирмоқдалар. Ва ниҳоят интернет тармоғидан фойдаланувчиларнинг асосий қисми — бу ёшлардир", — деди Сафоев.

Сафоев шунингдек, Ер сайёрасида ёшлар сон жиҳатдан инсоният тарихидаги энг йирик авлод эканлигини, айнан ёшлар инсоният келажагини белгилаб беришини, улар билан ишлаш — Ҳукуматлар, парламентлар, халқаро ташкилотлар фаолиятида марказий ўринни эгаллаш керак дея таъкидлади.

"Ёшлар сиёсатининг халқаро сиёсатини ишлаб чиқиш, ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш катта аҳамиятга эга. БМТнинг ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни ишлаб чиқиш ҳақидаги Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлаш муҳим деб ҳисоблайман, ёшларнинг онги учун курашиш — бизнинг энг муштарак вазифамиздир", — деди ўз нуқи якунида Сафоев.

Ўзбекистон ёшлари террорга қарши
Анжуман давомида сўзга чиққан хорижий экспертлар ўз нутқлари доирасида Марказий Осиё минтақасидаги шарт-шароитларга, ҳамда ёшларни жалб қилиш орқали терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализацияни олдини олиш бўйича сиёсатни амалга оширишдаги инсон ҳуқуқлари ва суд-ҳуқуқ тизими мустақиллиги нуқтаи-назаридан вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларга эътибор қаратидлар.

Ушбу халқаро анжуман 2016 йилда Германия раислигида қабул қилинган ЕХҲТнинг терроризмни одини олиш ва унга қарши кураш бўйича сайи-ҳаракатларини мустаҳкамлашга оид Министрлик декларацияси ва 2015 йилда Серия раислигида қабул қилинган терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализацияни олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича Декларациясига жавобан ташкил этилган ва Ўзбекистонда ўтказилаётган биринчи тадбир ҳисобланади.