ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Жаҳон Чемпионати олдидан дунёнинг энг кучли футбол жамоалари Россияга бирин кетиб етиб келишмоқда.
Ана шундай жамоалардан бири Муҳаммад Салах бошчилигидаги Миср терма жамоаси бўлди. Африканинг энг кучли жамоаларидан бирини Чеченистон пойтахти Грознийда Рамзан Қодиров кутиб олди.
"Грозний ўз меҳмонларини хурсандчилик ва очиқ кўнгил билан кутиб олди. Футболчилар учун йўл-йўлакай улкан плакатларда ёзилган табрик сўзлари ёзилди. Россияга хуш келибсиз!", — деб ёзди ўз Telegram каналида Чеченистон раҳбари.
استقبال بعثة المنتخب الوطني لدى وصولها فندق لوكال مقر اقامة البعثة طوال فترة اقامتها بجروزني pic.twitter.com/ca9WuWCD2c
Миср жамоаси Грозний шаҳрида очиқ машғулот ўтказишди. Салах унда иштирок этмаган бўлсада, ўз мухлислари ва журналистлар олдида пайдо бўлиб, сўнгги ўйинда олган жароҳатидан кейин ўзини кун сайин яхши ҳис қалаётганини хабар қилди, лекин унинг жамоанинг илк ўйини — Уругвай билан учрашувда иштирок этиши ҳали номаълум.من قلب الفندق pic.twitter.com/mdXMVGjMYW