Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон диний уламолари Рамазон ҳайит кунини белгилашди

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон диний уламолари Тошкентда учрашиб Рамазон ҳайит кунини белгилашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон диний уламолари Рамазон ҳайит кунини белгилашди. Ушбу қарор уч мамлакат диний идоралари раҳбарларининг Тошкентда бўлиб ўтган учрашувида қабул қилинди.  

Қарорда айтилишига кўра, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда Рамазон ҳайит куни деб 15 июнь белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Рамазон ҳайит кунларида узулуксиз дам олиш 3 кун давом этади. Анъанага кўра ушбу кунларда мусулмонлар ҳайит намози ўқийди, узоқ ва яқин қариндошларидан хабар олади ҳамда хайрия ишларни амалга оширишади.