Ўзбекистонлик етти боксчи Қозоғистон президенти Кубоги ярим финалига чиқди

Мусобақа ғолиблари номи эртага маълум бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Остона шаҳрида бокс бўйича Қозоғистон президенти Кубоги мусобақасининг ярим финал баҳсларида тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этади.

Кеча бўлиб ўтган чорак финал жангларида Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов кутилмаганда ҳиндистонлик Лалбиаккима Нутлаига мағлубиятга учради.

Оғир вазнли тоифасида Санжар Турсунов эса мезбонлар вакили Антон Пинчукка имкониятни бой берди.

Бугун Шаҳобиддин Зоиров, Шунқор Абдурасулов, Иқболжон Холдоров, Алиёр Норалиев, Маҳмуд Ғоипов, Исроил Мадримов ва Бектемир Мелиқўзиев бугун ярим финал баҳсларида иштирок этишади.

Мусобақа ғолиблари номи эртага маълум бўлади.