ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Шу йил 18 июндан бошлаб Тошкент—Москва—Тошкент йўналишида қўшимча рейслар жорий этилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК матбуот хизмати маълум қилди.
Қўшимча рейслар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва шанба кунлари замонавий лайнерларда амалга оширилади.
Парвозлар жадвали қуйидагича ( маҳаллий вақт):
HY-613 Тошкент 13:00 — Москва 15:15;
HY-614 Москва 16:45 — Тошкент 22:35.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Бишкек, Ростов-Дон ва Минеральние-Водига қатновлар сони оширилганини маълум қилганди.