Қамчиқ довонида сел бир нечта автомобилни оқизиб кетди – жароҳатланганлар бор

Нохуш ҳодиса "Тошкент-Ўш" йўлининг 225-километрида содир бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Кеча, 8 июнь куни Қамчиқ довонида сел келиши оқибатида бир нечта автомобилни сел оқизиб кетди.

Нохуш ҳодиса "Тошкент-Ўш" йўлининг 225-километрида содир бўлган.

"Натижада, тош ва тупроқ массаси йўлнинг автомобиль қатнов қисмида ҳаракатланаётган 2 та енгил автомобиль воситасини суриб, йўл четига чиқариб юборган. Мазкур автомобиль воситаларида бўлган 6 нафар фуқаролар ФВВнинг "Қамчиқ" МҚҚБ қутқарувчилари томонидан қутқариб олиниб, уларга жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, улардан икки нафари Ангрен шаҳар марказий касалхонасига юборилган ва тўрт нафар фуқарога довондаги "Булоқ" тиббий ёрдам масканида тиббий ёрдам кўрсатилган", — дейилган ФВВ хабарида.

Шунингдек, йўлнинг қатнов қисмида қолган 4 та "Исузу", 2 та "MAN" ва 4 та енгил автомобиль воситалари воқеа жойидан ҳавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.

Довонда автомобиллар ҳаракати 9 июн соат 8:00 дан ҳаракат қайта тикланган.