Путин Хитойда энг олий даражали орден билан мукофотланди

Путин Цзиньпиндан жаҳон етакчилари орасида биринчи бўлиб Хитой дўстлик орденини олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ХХР раиси Си Цзиньпин томонидан Хитойнинг олий давлат мукофоти — Хитой Халқ Республикаси Дўстлик ордени билан тақдирланди.

Мирзиёев Циндаода БМТ Бош котиби ўринбосарини қабул қилди

"Владимир Путинга Хитойнинг олий давлат мукофоти берилди. У Хитой Халқ Республикаси Дўстлик орденини олган давлат раҳбарларидан биринчисига айланди. Хитой давлат қурилиши ва модернизациясига қўшган алоҳида ҳиссаси, шунингдек, мамлакатнинг хорижий давлатлар билан алоқалари ҳамда ҳамкорлигини ривожлантириш ва тинчликни ушлаб туришга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун тақдирланади", — деб ёзади РИА Новости.

Си Цзиньпиннинг таъкидлашича, 2001 йилда Путин Хитой ва Россия ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик ҳақида битимини Россия томонидан имзолаган ва Москва ва Пекин ўртасида кўп асрлик дўстлиги учун мустаҳкам пойдевор солган.

"Президент Путин мен учун — энг яхши ва яқин дўст", — деб қўшимча қилди Хитой етакчиси.