ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Тошкент шаҳри ҳокимини вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 6 июндаги қарори билан 11 туман ҳокимининг 10 нафари вазифасидан озод қилинди ва ўз лавозимида "вақтинча вазифасини бажарувчи" (в.в.б.) мақомида қайта тикланди, деб хабар қилди "Новости Узбекистана" нашри.
Хабарда айтилишича, 11 та туман хокимдан 10 таси лавозимдан озод этиш ҳақида ариза ёзишган, шундан сўнг дарҳол вақтинча вазифасини бажариш сифатида ҳақида ариза ёзишди.
Фақатгина 2017 йил декабрида Шайхонтоҳур тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Баҳодир Ғойибназаров ариза ёзмади.