Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди

Шу йил 8-10 июнь кунлари Хитойнинг Циндао шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг ўн саккизинчи мажлиси бўлиб ўтади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 июн куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Циндао шаҳрида ўтадиган ўн саккизинчи мажлисида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасига жўнаб кетди, деб хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ саммитидаги кун тартиби маълум қилинди

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари илк бор Ҳиндистон ва Покистоннинг тўла ҳуқуқли аъзо сифатидаги иштирокида йиғиладилар, ташкилот фаолиятини янада такомиллаштиришнинг истиқболли йўналишлари, минтақавий хавфсизлик, иқтисодий ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш, транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари ҳамда кўп томонлама кооперациянинг бошқа жиҳатларини муҳокама қиладилар.

Куни кеча президент матбуот котиби Комил Алламжонов ШҲТ саммитида доирасида режалаштирилган тадбирлар бўйича журналистлар учун брифинг ўтказди. Унда Ўзбекистон президенти ХХР раиси Ци Цзинпин, Россия президенти Владимир Путин, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиши маълум қилинди.

Давлат раҳбарларининг мажлиси якунида Циндао декларацияси қабул қилиниши, Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга ошириш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режаси, Ёшларга қўшма мурожаат ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.