ШҲТ ва НАТО: ҳарбий жиҳатдан ким кучли

РИА Новости ШҲТнинг ҳарбий салоҳияти ҳамда унинг НАТО билан беллаша олиши борасида мақола чоп этди.
Sputnik

Андрей Коц

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Саккиз мамлакат, уч миллиарддан ортиқ аҳоли, Евросиёнинг тўртдан уч қисми ва қудратли мудофаа имкониятлари. Россия президенти Владимир Путин Хитой Медиакорпорациясига берган интервьюсида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатларининг ҳарбий салоҳиятини "беқиёс даражада кучли" деб атади. У бу қудрат кимларгадир қарши йўналтирилмаганлигини, аммо нафақат қитъа, балки бутун дунёда кўп томонлама ҳамкорлик учун керакли шароитларни таъминлашга қодир эканлигини таъкидлади. РИА Новости ШҲТнинг ҳарбий салоҳияти ҳамда унинг НАТО билан беллаша олиши борасида мақола чоп этди.

Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга қабул қилинди

Географик яқинлик

Бугунги кунда Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатларининг умумий рақибга, айниқса НАТОга қарши ҳарбий кучларини бирлаштириши эҳтимоли бўлган вазиятни тасаввур қилиш мушкул. Шубҳасиз, ШҲТ Шимолий атлантика альянсига ўхшаган ҳарбий блок эмас. Иштирокчи давлатлар умумий мудофаа эҳтиёжлари учун "пул ташлашмайди", қурол ва ҳарбий техникани ягона стандартга мослашмайди, бирор аъзо давлатга ташқаридан ҳужум бўлса тажовузкорга қарши урушга киришмайди.

Шу билан бирга, ташкилотни "тиши йўқ" деб ҳам атаб бўлмайди. Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон умумий хавфсизлик, терроризм, сепаратизм ва наркотрафикка қарши кураш масалаларига катта эътибор қаратиб келади.

Совместные российско-узбекские учения на полигоне "Фориш"

ШҲТ аъзолари мунтазам равишда икки ва кўп томонлама машғулотлар ўтказади, қуролли тўқнашувлар ва тинчликпарварлик операцияларида қатнашиш бўйича тажриба алмашади, разведка маълумотлари билан бўлишишади. Барча саккиз давлатнинг ҳарбийлари Россия Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилган "Армия ўйинлари"да 2015-2017 йилларда иштирок этган, бу йилги мусобақаларда олти давлат жамоаси қатнашади.

Ядровий мувозанат

ШҲТ ва НАТО мамлакатларининг умумий ҳарбий салоҳиятини таққослаш учун Стратегик тадқиқотлар халқаро институтининг (IISS) The Military Balance 2018 ҳисоботидаги маълумотлардан фойдаланилди. Ҳисобот ҳар йили янгиланади ва дунёнинг аксарият мамлакатлари қуролли кучлари таркиби, хусусиятлари ва вазифалари тўғрисида батафсил маълумот беради.

В Балыкчи официально стартовали учения стран ШОС "Мирная миссия"

Сўнгги маълумотларга кўра, ШҲТ мамлакатларининг умумий ҳарбий бюджети 300-320 миллиард долларни ташкил этади. Мудофаа харажатлари бўйича ХХР етакчилик қилади (Хитойнинг расмий маълумотига кўра, 175 миллиард доллар). Ташкилотга аъзо мамлакатлар қуролли кучлари сафида бугунги кунда 5,1 миллион киши хизмат қилади. Энг катта армиялар Хитой (икки миллиондан ортиқ ҳарбий), Ҳиндистон (1,4 миллион) ва Россияда (900 минг). Покистон тўртинчи ўринда — 654 минг ҳарбий. Бу тўрт давлат ядро қуролларига ҳам эга. Уларнинг ҳисобида турли қувватдаги 7320 дона жанговар каллак мавжуд. Бу улкан қурол арсеналида Россиянинг ҳиссаси катта — 6800 дона жанговар каллак. Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг ҳарбий имкониятлари камтарона — жами 110 мингга яқин аскар ва офицерлар. Аммо бу давлатлар Марказий Осиёда етакчи мавқега эга ҳамда уларнинг ёрдамисиз халқаро терроризм ва наркотрафикка қарши курашишнинг имкони йўқ.

В Польше размещен батальон НАТО

НАТОга аъзо 29 давлатнинг умумий ҳарбий бюджети 946 миллиард долларга яқин ва тез орада триллиондан ошиши мумкин. Мудофаа харажатлари борасида биринчилик АҚШ томонида — 610 миллиард. Альянс мамлакатлари қуролли кучлари сони — 3,3 миллион киши. Етакчилар — АҚШ (1,3 миллион ҳарбий), Туркия (500 минг) ва Франция (203 минг). Энг кам сонли армиялар Латвия (5310 киши), Черногория (1950 киши) ва Люксембургда (900 киши). НАТО аъзоси бўлган Исландияда қуролли кучлар умуман йўқ. Тузилмада АҚШ (6600 дона), Франция (300 дона) ва Буюк Британия (215 дона) ядровий қуролга эга — жами 7115 дона жанговар каллак.

Боевой пуск ракеты ОТРК «Искандер-М» состоялся на полигоне Капустин Яр

Ядровий имкониятлар бўйича ШҲТ ва НАТО ўртасида тенглик кузатилади. Шимолий атлантика альянси уч баравар кўп мудофаа бюджети билан мақтаниши мумкин, аммо қуролли кучлар сони бўйича Шанхай ҳамкорлик ташкилотидан жиддий равишда орқада туради.

Ерда, сувда ва ҳавода

Ҳар қандай давлатнинг қуруқликдаги қўшинларининг асосий зарба берувчи кучлари танклардир. ШҲТ мамлакатлари бу борада ҳар қандай рақибни янчиб ташлаши мумкин. Ташкилот жанг майдонига НАТОнинг захирадагилари билан қўшиб ҳисоблагандаги 15 мингта танкига қарши Россия ва Хитой омборларидаги машиналарни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 26 мингта танкини олиб чиқиши мумкин. НАТОнинг 29 мамлакатидан саккизтасида ўз танк бўлинмалари умуман йўқ.

Артиллерия борасида ҳам ШҲТ етакчи. Ташкилот мамлакатлари ҳисобида 33 минг дона турли гаубица, замбарак, миномёт ва ўточар реактив тизимлар мавжуд. Захира борасида эса кўрсаткич янада жиддийроқ: биргина Россиядаги омборларда 22,5 минг дона артиллерия қуроллари сақланади. НАТО ҳам бу борада қолишмайди. Альянс мамлакатлари армияларида 25 минг дона артиллерия қуроллари бор. Ҳаттоки Люксембург ҳам олти дона миномётга эга.

Ғарб ҳарбий-денгиз имкониятлари бўйича Шарқдан шубҳасиз устунлик қилади — асосан АҚШнинг қудратли ҳарбий-денгиз кучлари ҳисобига. НАТО мамлакатлари флотларида 2291 дона кема ва сувости кемалари бор (таъминот ва соҳил қўриқчи кемалари билан бирга). Ракета крейсерлари ва авиаташувчилар бўйича Шимолий атлантика альянси мутлақ устунлик қилади. ШҲТ мамлакатлари флотида бугунги кунда 1558 дона кема ва сувости кемалари бор. Энг катта сувости флоти АҚШ (68 дона кема), Россия ва Хитойда (62 донадан).

Ва ниҳоят, НАТО давлатлари йирик ҳаво армадасига эга. Альянс мамлакатлари ҲҲК таркибида 20,5 минг дона самолёт, вертолёт ва конвертоплан бор (ҳарбий-транспорт, разведка, денгиз, махсус авиация ва ўқув машиналари билан бирга). 14 мингга яқин учувчи қурилма АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ҳиссасига тўғри келади. ШҲТ эса, ўз навбатида 11 мингга яқин самолёт ва вертолётни ҳавога кўтариши мумкин, уларнинг ярмидан кўпи Россия ва Хитойга тегишли.

МиГ-31 ВКС провел учебный пуск гиперзвуковой ракеты "Кинжал"

Шу тарзда, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти келажакдаги кўп қутбли тизимда НАТО учун мувозанатни сақлаб турувчи посанги бўлиши мумкин эди. Бу икки ташкилотнинг ҳарбий имкониятлари умуман олганда бир-бирига мутаносиб. Албатта, ҳозирда ШҲТ вақти келиб мудофаа блокига айланиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин. Аммо бир неча ўн йилдан кейин дунё қандай бўлишини ҳеч ким билмайди.