Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этади

Саммитда ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш, минтақавий хавфсизлик, иқтисодий ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 8-10 июн кунлари Хитой Халқ Республикасида бўлиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Циндао шаҳрида ўтадиган ўн саккизинчи мажлисида иштирок этади, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Путин 9 июнь куни Шавкат Мирзиёев билан учрашади

Саммитда ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш, минтақавий хавфсизлик, иқтисодий ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш, транспорт-коммуникация соҳасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалалари ҳамда кўп томонлама ҳамкорликнинг бошқа жиҳатлари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон раҳбари ШҲТ саммити доирасида икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Илгарироқ Россия президенти Владимир Путин 9 июн куни ШҲТ саммити майдонида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан икки томонлама учрашув ўтказиши ҳақида хабар бергандик.

Айни вақтда ШҲТга аъзо мамлакатлар: Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон.

Афғонистон, Беларус, Эрон ва Монголия кузатувчи-давлатлар мақомига эга.