Самарқандлик тадбиркор ҳафтада бир марта аҳолига бепул нон тарқатмоқда

У ҳар жума куни 30-умумтаълим мактаби ёнида маҳалладошларига 700-800 та нон тарқатади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Самарқанд шаҳридаги “Мулиён” маҳалласида яшовчи тадбиркор маҳалладошларига бепул нон тарқатиб келмоқда, деб ёзади “Самаркандский вестник”.

У ҳар жума куни 30-умумтаълим мактаби ёнида маҳалладошларига 700-800 та нон тарқатади.

23 ёшли Самар Маҳмудов нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехига эга.

Самарнинг сўзларига кўра, савоб иш қилганда инсоннинг ўзи ўзгаради, у янада яхши одамга айланади.

“Эзгу ишларни кейинга қолдириш керакмас, ҳар бир киши бошқага кўмаклашиб дунёни яхши томонга ўзгартириши мумкин”, - дейди у.