Ўзбекистон ва Россия ўртасида чарм саноатида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

“Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Сардор Умурзақов Ўзбекистон пойабзал ва чарм буюмларини ишлаб чиқариш соҳасида Россия билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятида эканлигини таъкидлаб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Москвада Ўзбекистон элчихонасида "Ўзчармсаноат" уюшмаси раҳбари Сардор Умурзақов ушбу тармоқда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар дастури тўғрисида тақдимот ўтказди.

Ўзбекистон илк бор туяқуш терисидан тикилган пойабзалларни экспорт қилади

Сардор Умурзақовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу тармоқни янада ривожлаштириш бўйича кенг қармовли дастур қабул қилинганлигини маълум қилди.

Уюшма раҳбарининг маълумотларига кўра, 2017 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасида ушбу соҳада товар айлануви 20 бараварга ортди, бу ўз навбатида мазкур соҳада ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланаётганлигидан далолат бермоқда.

"Ҳамкорлигимиз икки йўналишда ривожланмоқда: хом ашёни ишлаб чиқариш ва сотиб олиш, шунингдек таълим ва малака ошириш йўналишларида. Хусусан, биз Ўзбекистон ва Россия ҳудудларида қўшма корхоналарини ташкил қилишни режалаштирмоқдамиз. Бир томондан бу ички бозорларимизда импорт маҳсулотларини ўрнини босиш муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради, иккинчи томондан эса учинчи давлатларга маҳсулотлармизни экспорт қилиш имкониятини беради", — деб таъкидлади "Ўзчармсаноат" уюшмаси раҳбари.

Икки давлат ўртасида ҳамкорликнинг иккинчи йўналишида — бугунги кунда Россиянинг учта олийгоҳи чарм саноати соҳасида ўзбекистонлик мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашда амалий ёрдам беришга тайёр эканлигини билдиришган.

Чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурига кўра Ўзбекистон яқин бир ярим, икки йил ичида чарм пойабзалларини ишлаб чиқаришни икки бараварга кўпайтиришни режалаштирган.