Андижондаги ҳарбий қисм хизматчилари оммавий қирғин қуроли ҳужумини "қайтардилар"

Ҳарбий машқлар: тактика, топография, муҳандислик, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, алоқа тайёргарлиги, жанговар машиналарни бошқариш, қуроллардан кундузи ва тунда  ўқ отиш бўйича ўтказилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 май куни ташриф буюрган Андижондаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш бўйича жанговар тайёргарлик машғулотлари ўтказдилар.

Военные учения в Андижане

Бу ҳақда Спутник Ўзбекистон мухбирига Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати.

Таъкидланишича, Андижон шаҳридаги Шарқий ҳарбий округга қарашли ушбу ҳарбий қисмда аскарлар ўқув йили режасига асосан 5 кунлик жанговар тайёргарлик машғулотларига жалб этилди.

Военные учения в Андижане

Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати вакилининг сўзларига кўра, ҳарбий машғулотларда батальон командири томонидан ўзларига бириктирилган қурол-аслаҳалар билан майдонда саф тортган 200га яқин ҳарбийларга ҳарбий-сиёсий вазият, шартли душман ва уни енгиш усуллари етказилган ҳамда жанговар буйруқ берилган.

Шавкат Мирзиёев аскарларнинг қандай китоб ўқигани билан қизиқди

Қисқа вақтда тайёрланган шахсий таркиб 30 дан зиёд жанговар техникаларда 120 км масофага марш юрган.

Дала ўқув майдонига етиб келган бўлинмалар билан 10 та ўқув жойида амалий машқлар ташкил этилган. Ҳарбий машқлар: тактика, топография, муҳандислик, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, алоқа тайёргарлиги, жанговар машиналарни бошқариш, қуроллардан кундузи ва тунда  ўқ отиш бўйича ўтказилган.