"Яшириниб нима қиламан": Путин ўзининг ярим-яланғоч ҳолдаги суратларига изоҳ берди

Журналист Россия президенти нима учун “ярим-яланғоч ҳолда” суратга тушиши ва бу суратлар хусусий папараццилар эмас, балки Кремл матбуот хизмати томонидан чоп этилишига қизиқди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Венага расмий ташрифи арафасида Австриянинг ORF телеканалига интервью берди.

Путин Ғарбга “қизил чизиқ”дан ўтмасликни маслаҳат берди

Журналист Вольф Россия раҳбарига сиёсий, иқтисодий ва халқаро хавфсизликка оид турли саволлар берди.

Журналист шунингдек, Россия президенти нима учун “ярим-яланғоч ҳолда” суратга тушиши ва бу суратлар хусусий папараццилар эмас, балки Кремл матбуот хизмати томонидан чоп этилишига қизиқди.

Бунга жавобан Владимир Путин дам олаётган вақтида буталар ортига яширинишни эп кўрмаслигини айтди.

"Сиз “ярим-яланғоч” дедингиз. Хайриятки, “яланғоч” эмас. Дам олаётган вақтимда буталар ортига яшириниш керак деб ўйламайман ва бу ҳолатда ҳеч қандай ёмон нарсани кўрмайман", — деди у.