ТОШКЕНТ, 5 июн. Ўзбекистон Афғонистон Ислом Республикасига мамлакатда кузатилган қурғоқчилик сабаб 3100 тонна миқдоридаги ун-дон маҳсулотлари юборилди, деб хабар қилди "Жаҳон" ахборот агентлиги.
Ўзбекистондан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини юбориши муносабати билан Ҳайратон шаҳрида икки давлат ҳукумат вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон президентининг Афғонистондаги вакили Исматилла Эргашев иштирок этди.
Ўзбекистон Афғонистонга бир қатор масалаларда доимий равишда ёрдам бериб келмоқда. Долзарб муаммолардан бири – ҳамкорликда терроризмга қарши курашдир.
Май ойида Ўзбекистон делегацияси "ШҲТ-Афғонистон" алоқа гуруҳи йиғилишида иштирок этди. Ушбу гуруҳ ўз иш фаолиятини 2017 йил октябр ойида бошлаган.
Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари сўнги учрашуви 4 май куни ўтказилди. Унда томонлар савдо иқтисодий ва сиёсий соҳаларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.