ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. GM-Uzbekistan 1 июнь куни Матиз ва Каптива моделлари ишлаб чиқарилгани тўхтатилганини эълон қилди. Ушбу ихчам, тежамкор ва "истараси иссиқ" автомбилнинг мухлислари нафақат Ўзбекистон балким Россияда ҳам жуда кўп. Қуйида Матиз пайдо бўлиши ҳақидаги қизиқ маълумотни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Совет даврининг 60 йилларида Запрожец “ЗАЗ-965” русумли автомобил бўларди. Халқ орасида уни “Горбатый”, яъни “Букри” деб аташарди.
Айтиш жоизки, ушбу лақаб автомобилни ёмонлиги учун эмас, фақат ташқи кўриниши учунгина берилган эди. Автомобил ўз даврига мос эди, кўпчиллик ундан меҳр билан фойдаланар, миллионлаб кишилар у ҳақида орзу қиларди.
Ушбу кичик ва камчиқим автомобил, бир оиланинг эҳтиёжини қондирар эди. Миллионлаб совет оилалари учун ЗАЗ-965 биринчи шахсий автомбил бўлди. Жигули пайдо бўлгунига қадар ушбу автомобил барчанинг орзусига айланди.
Россиялик харидарларга ҳам Матиз жуда хуш келди. У 10 йил давомида — энг кўп сотилган кичик литражли автомобил унвонини эгаллаб турди. Унинг ишлаб чиқарилиши тўхтатилгани ҳақидаги хабар – кўп сонли мухлисларни хафа қилди, десак адашмаймиз.
Хайр, Матиз–Сейченто!Балким 30 йилдан сўнг яна кўришармиз…