Тожикистон бош муфтийси бокс ва қоидасиз жангни "ҳаром" деб эълон қилди

"Айниқса, бокс ва қоидасиз жанг диний нуқтаи-назардан ҳаром ҳисобланади, нега деганда саломатликка зиён етказади, инсонни ногирон қилиб қўйиши мумкин", - деган Абдулқодирзода
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Тожикистон бош муфтийси бокс ва қоидасиз жанг "ҳаром", яъни ислом нуқтаи-назаридан таъқиқланганлиги ҳақида маълум қилди, деб хабар қилмоқда Қирғизистоннинг "Кабар" ахборот агентлиги.

Ўзбек кураши - полвонлар эмакламайди

Хабарда таъкидланишича Тожикистон уламолар Кенгаши бошлиғи Саидмукаррам Абдулқодирзода Душанбе шаҳрида ўтказилган жума намози вақтида спортнинг бу турлари "саломатликка зиён етказади", деб айтган.

"Айниқса, бокс ва қоидасиз жанг диний нуқтаи-назардан ҳаром ҳисобланади, нега деганда саломатликка зиён етказади, инсонни ногирон қилиб қўйиши мумкин", — деган Абдулқодирзода.

Муфтий, шунингдек, пул тикиладиган ўйинлар ва жангларнинг барча турлари ҳаром ҳисобланишини қўшимча қилган. "Вақтни ақл ва жисм учун фойдасиз, яъни беҳуда сарфалашади. Бу ҳаром", — деб таъкидлаган у.

Абдулқодирзоданинг фикрича, тожикистонлик ёшлар у томонидан "нормал" деб баҳоланган спорт турлари билан шуғулланишлари лозим. "Масалан кураш, бу ҳам жисман ҳам маънан инсонни ривожлантиради", — деган у.