Тошкент вилоятида аёл ўз эрини ўлдириб, сўнгра уни қидирувга берди

"Бедарак йўқолган" эркакнинг жасади ўз уйидан топилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Тошкент вилоятида бедарак йўқолган эркакнинг жасади ўз уйидан топилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Наманганда сингил ўз туғишган акасини ўлдириш учун "киллер" ёллади

Хабарда айтилишича, 2017 йил 19 сентябрда Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида  яшовчи З.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган. Аёл ўз аризасида 2017 йил 16 сентябрь куни турмуш ўртоғи Ҳ.А. уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида "бедарак йўқолган" эркакнинг жасади ўз уйидан топилган.

Маълум бўлишича, марҳумнинг уйида ёлланиб ишлаган, муқаддам судланган Б.С. уй бекаси билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 17 сентябрь куни Ҳ.А. уйи айвонида ухлаб ётганида унинг бошига болға билан уриб ўлдиришган. Сўнгра иккаласи биргаликда жасадни ҳовлига кўмиб юборганликлари аниқланган.

Жиноят иштирокчилари ушланган.