Тошкент кўчаларида 30дан ортиқ янги радарлар ўрнатилади

Тошкентда 2017 йилнинг сентябрида таъқиқланган пистолет-радарлар ўрнига, 350 метр масофадан туриб тезликни ўлчаш имконига эга бўлган стационар радарлар ўрнатилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Тошкент кўчаларида 30дан ортиқ янги автоматлашган радарлар ўрнатилади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири ИИББ хабарига асосан.

"Бугун ушбу радарларнинг тўрттаси ишга тушди. Янги радарлар йўлларда тезликни ошираётган ҳайдовчилар билан курашиш учун ўрнатилмоқда. Улар йўлларда ЙТҲлар сонини камайтиришга хизмат қилади", - дейилган хабарда.

Тошкент вилоятида Россияда ишлаб чиқилган “Стрелка” номли радарлардан фойдаланилади. Улар бир вақтнинг ўзида бир неча транспорт воситаси тезлигини ўлчаши мумкин. Янги радарлар узоқлиги 350 метргача масофада тезликни ўлчаш имконига эга.