Шаҳарни пиёдаларга қулай қилиш учун 10 қадам

Россия архитектура бюроси Амир Темур кўчасини реконструкция қилиш лойиҳасини таклиф қилди. Унга кўра ушбу кўча келажакда пиёдалар ва велосипедчилар учун қулай бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 июн – Sputnik. Россиянинг “Стрелка” номли конструкторлик бюроси “Тошкент сени севади” номли лойиҳани тақдим этди. Унда Амир Темур кўчасини пиёдалар ва велосипедчилар учун реконструкция қилиш таклиф этилган.

Бюро директори Денис Леонтьев, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган, лойиҳани 1 июнь куни Шавкат Мирзиёевга тақдим этди.

Планы по обустройству Ташкента

Лойиҳа бўйича, биринчи босқичда Амир Темур шоҳ кўчаси янгиланади.  Пиёдалар қулайлиги учун тротуарлар кенгайтирилади  ва велосипед йўлаклари қурилади. Одам гавжум жойларда, чорраҳаларда дам олиш ўринлари ва савдо шаҳобчалари қурилади. Офтобдан ҳимоя қилиш ва кўркамлик мақсадида 400дан ортиқ дарахтлар экилади.

“Стрелка” КБ шаҳарини одамлар учун қулай қилиш лойиҳасини шаҳар аҳолиси билан муҳокама қилади. Ана шундай муҳокамалардан бири Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ижтимоий кенгаш аъзолари билан бўлиб ўтди. Дастлабки босқичда кенгаш аъзолари архитекторларни қўллаб-қувватлашди.

Айтиш жоизки, ижтимоий тармоқда ушбу лойиҳага нисбатан турли фикрлар билдирилди. Улар орасида автомобиллар учун йўлларни қисқартиришга қарши бўлганлар ҳам бор. Уларнинг фикрига кўра келажакда автомобиллар сони фақат кўпаяди, шунинг учун йўлларни кенгайтириб,  пиёдалар учун ер усти ёки ер ости кўприклари қуриш керак.

Бугунги кунда дунёнинг ривожланган мамлакатлари мисолида кўриш мумкин-ки — бундай қараш мутлақ нотўғри. Хусусан, Европа мамлакатларида барча йирик шаҳар марказларига хусусий автомобиллар кириши таъқиқлангани ёки пуллик қилиб қўйилгани бежиз эмас.

Москва босиб ўтган йўл

Қисқа вақт ичида автомобиллар сони кескин кўпайган, Москва шаҳрига назар ташлайлик. Статистика маълумотига кўра, Москвада автомобиллар сони 2000 йилда 2 млн донадан 2010 йилга 4,5 млн донага, 2017 йилда эса 5,5 млн донага етган.

автомобили горизонталь Садовое кольцо сток трафик

Айтиш жоизки, Москва йўллари аввалдан кенг қилиб қурилган. Шаҳарнинг асосий проспектларида икки томонлама ҳаракат камида 4 қатордан ташкил этилган.

Шундай бўлсада 2000 йиллардан бошлаб шаҳар кўчалари эрталаб соат 8дан 11гача ва кечқурун соат 5 дан 9гача узулуксиз тирбандликка айланди. Муҳим чорраҳаларда транспорт боғламалари қурилиши, 2005 йилда Учинчи Транспорт ҳалқасининг ишга туширилиши ҳам тирбандликлар сонини камайтира олмади.

Шаҳар автомобиллар учун қулай бўлган сари – уларнинг сони ҳам бараварига ошиб бораверди.

Автомобильная пробка на Садовом кольце в Москве

Шунда шаҳар маъмурияти, транспорт тизимини ривожлантиришнинг мутлақ бошқа йўлини топди.

Шаҳар маъмурияти, дастлаб,  йўлларда автобус ва троллейбуслар ҳаракатланиши учун махсус йўлаклар ажратишди, янги автобус ва трамвайлар сотиб олинди, жамоат транспортида бепул интернет ишга туширилди.

Выделенная полоса появилась в центре Москвы

Иккинчидан, шаҳар марказида автомобилларни фақат махсус белгиланган пуллик парковкаларда қолдириш мумкин бўлди. Яъни олдингидек автомобилни йўл четида исталган бўш жойида қолдириб кетишнинг иложи қолмади.

Работа эвакуаторов

Бугунги кунда Москва марказида парковка нархи бир соатига 60 рублдан 250 рублгача. Дам олиш ва байрам кунлари – бепул. Парковка ҳақини тўламаганларни камера ўрнатилган махсус автомобиллар дарҳол 2500 рублга жарима қилади. Москва шаҳар бюджети 2017 йилда парковкалардан 855 млн $ даромад олган ва ушбу даромад миқдори йилига 20%га ўсиб бормоқда.

Учинчи босқичда эса, шаҳар марказидаги автомобил йўллари торайтирилиб уларнинг чеккасидан пиёдалар учун кенг ва қулай тротуарлар, велосипедлар учун алоҳида йўлаклар яратилди. Шунингдек кўплаб дарахтлар экилди ва скамейкалар қўйилди.

Реконструкция Садового кольца

Ушбу ўзгаришлар бошланганидан 5 йил ўтиб шуни айтиш мумкин-ки – Москва маркази пиёда сайр қилиш жуда қулай ва шинам жойга айланди. Ишга велосипедда ёки самокатларда келадиганлар сони кўпайди.

Шаҳар марказида ишлайдиганларнинг аксарияти — жамоат транспортидан фойдаланишга ўтди. Марказда тирбандликлар сони кескин камайди.

Всероссийский велопарад в Москве

Хуллас, бугунги эришилган натижаларга кўра, шаҳар маъмурияти 5 йил один тўғри йўл танлаганига шубҳа қолмади.

Шаҳарлар — одамларни бирлаштириш учун яратилган

Тарихдан маълумки, шаҳарлар одамларни ўзаро маҳсулот алмашиш учун бир жойга тўпланиши натижасида пайдо бўлган. Шундай экан шаҳарнинг асосий вазифаси – одамларни бирлаштиришдир, автомобилларни эмас.  

Америкалик урбанист-олим Жефф Спек АҚШ тарихида автомобиллар инфратруктураси ривожланиши одамлар соғлиғига ва мамлакат иқтисодиётига ёмон таъсир қилган деб ҳисоблайди.

Автомобили на Бруклинском мосту в Нью-Йорке.

Унинг фикрига кўра шаҳарларнинг фақат автомобилда ҳаракатланишга қулай қилиш – бу нотўғри йўл. Бунинг иккита исботи бор: биринчидан америкаликлар 1970 йиллардан бошлаб автомбил харид қилиш ва йўллар қуриш учун тобора кўпроқ маблағ сарфламоқда.

Масалан, ўртача америкалик оила 1970 йилларда автомобил, ёнилғи ва йўл солиғига оила даромадининг 1/10 қисмини сарфлаган бўлса, бугунги кунда ушбу харажатларга оила даромадининг 1/5 қисми сарфланмоқда.

Иккинчидан, йўл шароитлари қулай бўлган сари автомобил транспорти сони ҳам ошди, тирбандликлар сони янада кўпайди. Оқибатда одамлар кунига ўртача 3-4 соат вақтини тирбандликда, автомобил ичида ифлосланган ҳаводан нафас олиб ўтиришга мажбур бўлмоқда.

Агар улар пиёда ёки велосипедда ишхоналарига етиб олишлари мумкин бўлганда, бу ҳам соғлиқ ҳам атроф-муҳит учун фойдали бўларди.

Шаҳарни пиёдаларга қулай қилиш учун 10та қадам     

Жефф Спекнинг “Шаҳар пиёдалар учун” китобидан олинган.

  1. амоат транспорти ишлатинг. Жамоат транспортини тоза, қулай қилинг, улар учун алоҳида йўлаклар ажратинг. Улар автомобилдан тезроқ манзилга етиб бориши керак.Тезюрар трамвайлар, ер усти метроси қуринг.
  2. Автомобилларни жойига қўйинг. Яъни автомобиллар учун махсус парковка жойи ажратинг ва улар фақат ўша ерда турсин.
  3. Парковкалардан самарали фойдаланинг. Шаҳар марказларида эса парковкалар пуллик бўлиши керак, фақат ўшандагина одамлар автомобилдан ва марказдаги йўллардан самаралироқ фойдалана бошлайди.
  4. Турли муассасаларни бир жойга жамланг. Яъни одамлар пиёда етиб олиши мумкин бўлган масофада ҳам ресторан, ҳам ишхона ҳам поликлиника бошқа объектлар бўлса, бундай ҳудудлар доимо гавжум бўлади.      
  5. Пиёдани ҳимоя қилинг. Йўл қопламалари, белгилар, чекловлар – барчаси пиёда ўзини хавфсиз ҳис қилиш учун хизмат қилиши керак. Автомобилчилар бундай йўллардан ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиши керак.
  6. Велосипедчиларни яхши кўринг. Шаҳар шароитида, 20кмгача бўлган масофаларда  велосипед автомобилнинг ўрнини босиши мумкин. Бунинг учун шароит яратиш керак холос. Масалан, аҳолиси 783 минг киши бўлган Амстердам шаҳрида ҳар куни 400 минг киши!!! велосипедда йўлга чиқади. Бунинг қанчалик яхши эканини тасаввур қилиб бир кўринга, йўлларда автомобиллар сони балким 300 мингга камаяди, шунча одам соғлом бўлади, экология, парковка муаммолари камаяди ва  ҳоказо…
  7. “Чиройли дизайн – одамларни кўчага чорлайди”, — деб ҳисоблайди Жефф Спек. Урбанист фикрига кўра, кўчалар қанчалик шинам ва кўркам бўлса одамлар шунчалик у ерда бўлгиси, пиёда юргиси келади.
  8. Дарахт экинг. Одамлар учун ноқулай бўлган бетон ва асфальт кўчаларни дарахтлар салқин ва шинам қилиши мумкин.
  9. Бинолар фасадини чиройли қилинг. Қадимдан қолган шундай гап бор: “Пиёда сайрнинг узунлиги йўл-йўлакай қанча томоша борлигига боғлиқ”, — деган. Пиёдалар йўлаклари олдидан жойлашган бинолар деворини қизиқарли қилиш керак, иложи борича у ерда магазинлар витриналари ёки бошқа томошага арзийдиган нарсалар бўлса яхши.
  10. Сиз учун энг муҳим ва иккинчи даражали бўлган нарсаларни бошидан аниқ белгилаб олинг. Шунда сарфланадиган ҳар бир сўм маблағ самарали бўлади.
Открытие пешеходной зоны на Пятницкой улице в Москве.