Бош прокуратура бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимидан бўшатилди

Баҳром Қобилов журналист Бобомурод Абдуллаев ишида давлат айбловчиси сифатида иштирок этган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон Бош Прокуратурасининг Коррупция ва иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Баҳром Қобилов лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда UzNews.uz ўз манбасига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, Баҳром Қобилов шу йилнинг 7 майида суд залидан озодликка чиққан журналист Бобомурод Абдуллаев ишида давлат айбловчиси сифатида иштирок этганди.

Хабарда айтилишича, илгари Баҳром Қобилов прокуратура катта терговчиси, Миробод тумани прокурори ўринбосари ҳамда Бош прокуратура бошқармасида терговчи лавозимида ишлаган.