ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ижтимоий лойиҳани — "Қўлингда имкон" мусиқий видео клипни эълон қилди.
Бу ўзига бўлган ишонч, қийинчиликларни енгиш ва ўз олдига қўйилган мақсад сари интилиш — булар бугунги замонавий ҳаётда жуда ҳам зарур бўлган ва ёшликдан сингдирилиши керак бўлган кщникмалардир.
Мактабгача таълим вазирлиги вакили Ша=ноза Мирзиёева ушбу лойиҳанинг яратилиши сабаблари хусусида тўхталди.
"Болаларимиз келажаки, демакки давлатимиз келажаки — биз болаларимизга уларнинг эрта ёшлигидан бошлаб сингдирадиган нарсаларга, болаларимиз бугунги танловига боғлиқ. Ва бу борада уларга ёрдам бериш — бизнинг умумий вазифамиз", — деди Шаҳноза Мирзиёева.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни — бу нафақат ўйин-кулги, қўшиқлар ёки сайр-томоша. Бу катта ёшдагилар учун муҳаббат ва меҳрга чанқоқ болалар учун қандайдир яхшилик қилиш имконияти ҳамдир.
Мактабгача таълим вазирлиги серқуёш Ўзбекистон аҳолисига "Қўлингда имкон" таронасини совға тарифасида улашиш орқали мана шу ёрқин байрамни тараннум этиш ташаббуси билан чиқди.