ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. "Ўзбекконцерт" тўрт нафар хонанданинг лицензияси тўхтатиб қўйилгани ҳақида расмий билдириш эълон қилди, деб хабар берди Спутник Ўзбекистон мухбири.
Хабарга кўра, куни кеча 31 май куни "Ўзбекконцерт" давлат муассасасида "Санъаткор одоби: Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий ахлоқий тарбиясидаги ўрни" мавзусида йиғилиш ўтказилган.
Ушбу йиғилишга телефон орқали огоҳлантирилганига қарамасдан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Санжар Раҳимов (Сардор Раҳимхон), “Ниҳол” мукофоти совриндори Феруза Жуманиёзова, эстрада хонандалари Аслбек Негматов ва Тохир Усмоновлар асоссиз қатнашмаган.
Улар "бу орқали Муассаса билан тузилган лицензия битими талаб-шартларини қўпол равишда буздилар", — деб аниқлик киритилади хабарда.
"Ўзбекконцерт" юқорида қайд этилган санъаткорларнинг лицензиялари жорий йилнинг 31 май кунидан тўхтатилганлигини маълум қилган.