Губернатор кубоги: ўзбекистонлик барча боксчилар медалларга сазовор бўлди

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 4та олтин, 3та кумуш, 3та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 июн – Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича Губернатор кубоги мусобақаси якунланди.

Халқаро турнирнинг финал жангларида ўзбекистонлик 7 нафар боксчи рингга кўтарилди.

Улардан икки нафари - Шаҳобиддин Зоиров ва Миразиз Мирзаҳалилов бир-бирларига рақиб бўлди.

Миразиз Мирзаҳалилов, Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқўзиев ва Баҳодир Жалолов олтин медал, Ҳасанбой Дўсматов, Шунқор Абдурасулов, Шаҳобиддин Зоиров кумуш ва Жасурбек Латипов, Иқболжон Холдоров,  Санжар Турсуновлар бронза медали билан тақдирланишди.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 4та олтин, 3та кумуш, 3та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этди. Россия терма жамоаси 4та олтин, 4та кумуш, 3та бронза медали билан биринчи ўринни эгаллади.