GM Uzbekistan экспорт қилинадиган машиналар нархини оширмоқчи

Машиналар нархи оширилиши компаниянинг хорижий бозорда рақобатбардошлигига қандай таъсир қилиши мумкинлиги батафсил ўрганиб чиқилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 июн. GM Uzbekistan ўз автомашиналар нархларини экспорт бозорларда кўпайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Chevrolet Captiva автомобили ишлаб чиқаришдан олинади

"Ўзавтосаноат" раҳбари Умиджон Салимовга кўра, ҳозирги вақтда компания хорижий бозорлар нархларини ўрганмоқда ва бу иш бир ойга яқин вақтни олиши мумкин.

"Экспорт нархлари ошиши аниқ. Барча экспорт бозоралар учун ягона нархларимиз бор, шунинг учун Россия, Қозоғистон ва бошқа жойларда нархлар ошади. Ҳозир бир қанча сценарийлар кўриб чиқилмоқда. Яъни нархлар 10 %, 15 %, 20 % ва 25 % кўпайиши мумкин", — деб таъкидлади "Ўзавтосаноат" раҳбари.

Салимовнинг сўзларига қараганда, ҳозирги вақтда машиналар нархини оширилиши компаниянинг хорижий бозорда рақобатбардошлигига қандай таъсир қилиши мумкинлиги батафсил ўрганиб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan энг асосий экспорт бозорлари бу — Россия ва Қозоғистон ҳисобланади, ушбу давлатларга автомашиналар Ravon бренди остида экспорт қилинмоқда.

Яқин йилларда компания Қозоғистонда "Аллюр компания гуруҳи" (Группой компаний Аллюр) орқали етакчи ўринга чиқишни режалаштирмоқда.

Бугунги кунда GM Uzbekistan томонидан Асака, Хоразм ва Тошкентдаги заводларда Chevrolet ва Ravon брендларда 8 турдаги моделлар (Spark (R2), Nexia (R3), Cobalt (R4), Lacetti (Gentra), Captiva, Malibu, Damas ва Labo) ишлаб чиқарилмоқда.