Chevrolet Captiva автомобили ишлаб чиқаришдан олинади

Ҳозирги вақтда Captiva ўрнини босадиган модел тайёрланмоқда. Йил охиригача ушбу турдаги машинани ишлаб чиқариш тўхтатилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 июн. GM Uzbekistan Асака автомобил заводи 2018 йил охиригача Chevrolet Captiva автомобилини ишлаб чиқаришни тўхтатади.

Ўзбекистонда Volkswagen автомобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

“Ҳозирда Captiva ўрнини босадиган модел тайёрланмоқда. Машина ўз ҳаёт циклининг охирига яқинлашмоқда. Йил охиригача уни чиқариш тўхтатилади”, - деб маълум қилди "РИА Новости"га “Ўзавтосаноат” вакили.

Унинг сўзларига кўра, корхонанинг моделларни янгилаш стратегияси доирасида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда Captiva 2007 йил октябр ойидан бери ишлаб чиқарилмоқда.

2018 йилда GM Uzbekistan компанияси томонидан йиғилиши тўхтатилган учинчи моделдир – апрел ойида завод Orlando минивэни ишлаб чиқарилиши тўхтатилганди. Июл ойида эса Matiz машинаси ишлаб чиқариш тўхтатилиши ҳақида маълум қилинган.

General Motors Ўзбекистондаги заводларини сотади

“Ўзавтосаноат” АЖ 2017 йил ноябрда берган маълумотга кўра, GM Korea билан 2019 йилда иккита янги модел Tracker йўлтанламаси ва замонавийлаштирилган Cobalt автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзоланган.

Компания шу йилнинг ўзида Chevrolet Tracker ишлаб чиқаришни бошлади. Chevrolet Tracker ўта оғир шароитларда синовдан ўтказилди. Ушбу машина Орол денгизидан ишлаб чқариш заводигача – тоғли ерлар ва чўл ҳудудлар орқали минглаб километр масофани босиб ўтди.