Ўзбекистонга туркиялик уламолар келади

Туркия делегацияси Самарқанд, Тошкент ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиши ҳамда ҳудудларда диний идора вакиллари билан учрашувлар ташкил этилиши кўзда тутилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистонга Туркиядан бир гуруҳ олимлар делегацияси ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, 1-6 июнь кунлари Ўзбекистонга Туркия Республикасидан бир гуруҳ олимлар делегацияси ташриф буюриши режалаштирилган.

Туркия делегацияси Самарқанд, Тошкент ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиши ҳамда ҳудудларда диний идора вакиллари билан учрашувлар ташкил этилиши кўзда тутилган.