Ўзбекистонда энг оммабоп бўлган ижтимоий тармоқ ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади

Ижтимоий тармоқ 3 июлдан тўхтатилади, шу муносабат билан тармоқ маъмурияти барча фойдаланувчилардан муҳим бўлган маълумотларни сақлаб қолиш чораларини кўришни сўради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Muloqot.uz ижтимоий тармоғи ўз фаолиятини вақтинча тўхтатмоқда. Бу ҳақда ушбу тармоқнинг расмий веб сайтида эълон берилган.

Россияда ҳалол ишлаётган интернет манбааларининг "Оқ рўйхати" тузилади

Унда айтилишича, Muloqot.uz тармоғидан фойдаланиш имконияти вақтинчалик тўхтатилиши 3 июлдан амалга оширилади.

"Muloqot.uz ижтимоий тармоқнинг янгиланган версияси ишга туширилганда, барча фойдаланувчилар электрон почта орқали хабардор қилинади", — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Simple Networking Solutions" компанияси 2011 йилда Muloqot.uz ижтимоий тармоқни яратиб, ишга туширганди. Кейинчалик бу тармоқ Ўзбекистонда энг оммабоп ижтимоий тармоққа айланди.

Muloqot.uz ижтимоий тармоғи ўзбек ва рус тилларида ўз иш фаолиятини олиб борган.