Собиқ бош прокурор Рашид Қодиров маҳбуслар шифохонасига ётқизилди

Шу йилнинг 22 февралида ҳибсга олинган Қодиров Бош прокуратура расмий хабарига кўра, товламачилик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олиш моддалари бўйича айбланмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг собиқ бош прокурори Рашиджон Қодиров халқ тилида “Сангород” деб аталадиган маҳбуслар даволанадиган шифохонада даволанмоқда. Бу ҳақдаги хабарни “Xabar.uz”нинг ички ишлар вазирлиги тизимидаги манбаси тасдиқлади.

Ботир Парпиев касалхонага тушиб қолди - ОАВ

Маълум бўлишича, Рашиджон Қодиров тахминан икки ҳафта олдин қон босимидан азият чекиб, “Сангород”га ётқизилган. Ҳозирги пайтда унинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.

Шу йилнинг 22 февралида ҳибсга олинган Қодиров Бош прокуратура расмий хабарига кўра, товламачилик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олиш моддалари бўйича айбланмоқда.