ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ва "Ал-Қоида" бирлашиши мумкин, деб баёнот қилди Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минтақавий антитеррористик тузилмаси ижроия директори Евгений Сысоев Россиянинг Красноярск шаҳрида ўтказилган антитеррористик формуда.
"Прогноз қилинаётган таҳдидлар орасида, ва бу тезкор ҳолатнинг янги элементи, "Ислом давлати" ва "Ал-Қоида"нинг ягона тармоқ доирасида ўз террористик салоҳиятларини бирлаштиришлари истиснодан ҳоли эмас. Улар биргаликда ўзларининг уйқудаги ва фаол ячейкалари билан дунёдаги кўплаб мамлакатларни қуршаб олиши мумкин", — деди Сысоев.
Унинг сўзларига кўра, Афғонистонда илгари Яқин Шарқда жанг қилган жангариларнинг каттагина сони жойлашиб олган. Бугунги кунда уларнинг барчаси ўз фаолиятини давом эттиришга тайёр. Бугунги кунда "ИД" ўз гуруҳларини тайёрлаб, Европа, Марказий ва Жанубий-Шарқий Осиё, Россияга ташламоқда. Сысоевнинг таъкидлашича, гуруҳлар йирик мегаполисларда тасодифий нишонларга хужум қилиш тактикасини амалиётда қўлламоқда. Бунда улар қўлбола воситалар, совуқ қурол, транспортдан фойдаланишмоқда. Шунингдек, террорчиларнинг тарафдорлари онлай-машғулотлар ўтишмоқда.
Сысоев берган маълумотларга кўра, 2017 йилда террорчилар қўлидан ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар сони бутун дунё бўйича 33 минг кишини ташкил қилади. 2014 йилдан буён жарбланганлар жами 152 минг кишидир. Ҳар йил ўртача 1600та теракт амалга оширилади. Сурияда терроризм ўчоғини муваффақиятли бостириш тирик қолган жангариларни ўз манзилини ўзгартиришга, уларнинг етакчиларини эса — чет элдаги филиалларини фаоллаштиришга мажбур қилди.
"Замонавий хавфсизлик тизимлари — Антитеррор" Умумроссия ихтисослаштирилган форуми Красноярскда очилди ва 1 июньга қадар давом этади. Форум доирасида кўргазма ташкил этилиб, замонавий хавфсизлик тизимлари намойиш этилмоқда.