Хоккей шлёми ўрнига дўппи: россиялик хоккейчи Ўзбекистонда дам олмоқда

Спортчи дастлаб турмуш ўртоғи билан Ўзбекистон пойтахти Тошкентни айланган. Кейин эса тоғларга йўл олган ва ниҳоят Самарқандда бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik. Континентал хоккейи лигаси ўйинчиси, Россия терма жамоаси аъзоси Сергей Широков янги мавсум олдидан Ўзбекистонда куч тўпламоқда.

Хоккейчи саёҳати давомида тушган фотосуратларини обуначиларига тақдим этиб бормоқда.

Суратларга қараганда, спортчи дастлаб турмуш ўртоғи билан Ўзбекистон пойтахти Тошкентни айланган. Кейин эса тоғларга йўл олган ва ниҳоят Самарқандда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда "Авангард" раҳбарияти Широков билан икки йиллик шартнома имзоланганини маълум қилди.