Тошкентда вилоятларга инвестицияларни жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди

Муҳокамада бир қатор вазирлик ва ҳокимликлар, илмий тадқиқот институт вакиллари ҳамда аудиторлик компаниялар экспертлари қатнашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида республика вилоятларидаги инвестицион муҳит муҳокама қилинди, деб хабар қилди ушбу қўмита матбуот хизмати.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси мутахассислари вилоятларда инвестицион муҳитни рейтинг баҳолаш услубиётини муҳокамага қўйишди.

“Ўзбекистон вилоятлар инвестицион муҳитни аниқлаш тизими ғарбий инвестор учун ўз қарорни қабул қилиш бўйича зарурий воситага айланиши керак”, - деб таъкидлади бошқарма бошлиғи Нодир Абдуллаев.

Савдо-саноат палатаси мутахассиси Олег Рыжиченко ишбилармон муҳитни баҳолаш бўйича сўровларни ташкил этиш бўйича тажриба билан ўртоқлашди.

Тошкентда вилоятларга инвестицияларни жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди

Савдо-саноат паталаси ташаббуси билан мунтазам равишда тадбиркорлар орасида икки хилдаги сўровлар ўтказилади: вилоятларда ва Савдо-саноат палатаси филиал туманларида.

Сўровномалар вилоятлар бўйича бизнес муҳит бўйича ҳаққоний маълумотларни олиш, тадбиркорлар дуч келаётган муаммоларни аниқлашга ёрдам беради. Савдо-саноат палатаси ходимлари муаммолар ечими бўйича иш олиб боради.