Сергей Лавров Шимолий Кореяга боради

Расмий ташриф 31 май санасига белгиланган. Лавров Корея ярим оролидаги вазиятни ва халқаро масалаларни муҳкама қилиши кутилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров КХДРга ташриф буюради. Расмий ташриф 31 май санасига белгиланган, деб хабар берди Россия ТИВ матбуот-хизмати.

Путин бекор бўлган АҚШ ва КХДР саммити ҳақида: Ким Чен Ин берган ваъдаларини бажарди

Россия Ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари иккиёқлама долзарб масалаларни, Корея ярим ороли атрофидаги вазиятни ҳамда бошқа халқаро масалаларни муҳокама қилади.

Илгарироқ Шимолий Кореянинг юқори мартабали амалдори АҚШга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

РИА Новости нашри хабарига кўра, Корея Меҳнат партияси МҚ раисининг ўринбосари Ким Ён Чхоль Пекиндан Нью-Йоркка қараб учган.

Оқ уй тарқатган расмий хабарларга кўра, шимолий кореялик амалдор АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан музокаралар ўтказади.

Музокаралар Сингапурда 12 июнда ўтказилиши режалаштирилган АҚШ-КХДР саммитига тайёргарлик масалаларига бағишланади.