Самарқанд-Екатеринбург авиақатновлари йўлга қўйилади

Россиянинг “Уральские авиалини” авиакомпанияси 17 июлдан бошлаб Екатеринбургдан Самарқандга авиақатновларни йўлга қўяди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Самарқанд-Екатеринбург авиақатновлари йўлга қўйилади, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.

Хабарда айтилишича, Россиянинг “Уральские авиалини” авиакомпанияси 17 июлдан бошлаб Екатеринбургдан Самарқандга авиақатновларни йўлга қўяди.

Самолётлар Урал пойтахтидан Самарқандга сешанба кунлари учади ва чоршанба кунлари Россияга қайтади.

Парвоз давомийлиги 3 соатни ташкил этади.