Бўтқа, ёғ ва террорчи ёхуд Россиядаги ЖЧда хавфсизлик чоралари нега ортиқчалик қилмайди

Спутник муаллифларидан бири Сергей Баблумян жаҳон чемпионати вақтида хавфсизлик чораларининг муҳимлиги ва Россия ҳукуматининг футбол бўйича жаҳон чемпионати даврида фавқулодда вазиятларни четлаб ўтиш борасида қилаётган ҳаракатлари ҳақида фикр билдирди
Sputnik

Британия полицияси раҳбарининг ўринбосари, футбол учун жавобгар ходим — Марк Робертс ўтган ҳафтада Россия ҳукуматининг яқинлашиб келаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида хавфсизлик чораларини кучайтираётгани борасидаги ҳаракатларини "ортиқча" деб топди ва бу билан барчанинг эътиборини ўзига қаратди.

"Россия ҳукумати турнир вақтида хавфсизлик муаммоларига ҳаддан кўп эътибор бермоқда", — деди Робертс.

Бундан ташқари, унга кўра "Россия ҳукуматининг хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, Россия ва Англия футбол ишқибозлари ўртасида содир бўлиши мумкин тўқнашувларнинг олдини олиш бўйича кўраётган ҳозирликлари – ҳарбийлаштирилгандир". Робертс далил сифатида Россияда спорт мусобақаларида жуда кўплаб жанговар анжомлар билан таъминланган хизматчилар жалб этилишини кўрсатиб ўтган. Худдики, Англиядаги стадионларда тартибни балет раққосалари таъминлайдигандек.

Бу дегани Россиядаги йилнинг энг муҳим воқеаси ташкилотчиларини хафсизликка ўта катта эътибор бераётганликда айблашмоқда.

Жаҳонда террористик ҳужумлар тўлқини, айниқса Европа ва Америкадагиларни ҳисобга олсак, бу ёвузликдан ҳимоя ортиқчалиги бўйича гапириш ўринсизлиги аниқлашади.  

Бўтқанинг таъмини ёғ билан бузиб бўлмагани каби, майли, ҳатто футбол байрами ҳам агар у портлашларсиз, ўқ товушларисиз ва ёнғинсиз ўтиши учун каттагина маблағ талаб этади. Вазият шуни тақазо этади: хавфсизлик учун тўғри тўлов қилишга, пул ажратишга тўғри келади, бироқ хавфсизликнинг таъминланмаслиги ундан-да қимматга тушиши мумкин.

1972 йилда Мюнхендаги олимпия ўйинларида ҳам “хавфсизликни ҳаддан ташқари оширмаслик” қарорига келишган, гарчи хавф-хатар бўлсама ҳам, огоҳ бўлган кишигина хавфсиз бўлиши барчага аён-ку.

Бир-бириникига меҳмонга боришни истаган спортчилар деворлардан ошиб тушиб, назорат-ўтказув пунткларини осонликча айланиб ўтишарди.

Шу ўринда, Исроил делегацияси раҳбарини қуролли ҳимоянинг йўқлиги масаласи унинг жамоаси ҳали Мюнхенга келмай туриб безовта қила бошлаганди.

Исроилликларни олимпия қишлоғида уларга ажратилган жой ҳам ғоятда таажжубга солганди  — уларнинг фикрича бу жойга ташқаридан осонликча ҳужум уюштириш мумкин эди.

Ўшанда Германия ҳукумати исроилликлар учун махсус хавфсизлик чоралари кўрилишини айтиб, уларни ишонтиргандилар.

Хўш, кейин нима бўлди? "Қора сентябр" гуруҳи террорчилари Исроил терма жамоасининг ўн бир нафар аъзосини ўлдиришди, бир нафар Ғарбий Германия полициячиси ҳам ҳалок бўлди.

Шу ўринда эслатиб ўтиш даркор, давримизнинг энг шов-шувли террорчилик актлари айнан спорт тадбирлари вақтида содир этилган. Йиллар, давлатлар ва қурбонлар сони кесимида.  

2002 йил, Испания. Чемпионлар лигаси ярим финалидан олдин стадион яқинида автомобил портлатилди, шунда тўққиз нафар киши жароҳатланган.

2009 йил, Покистон. Шри-Ланка жамоаси бўлган автобусга ҳужум содир бўлди. Олти нафар кузатув полиция ходимлари ва икки нафар фуқаро ўлдирилган, етти нафар спортчи жароҳатланган.

2010 йил. Покистон-Ироқ. Биринчи ҳолатда стадионда портлаш, бир юз беш нафар киши ҳалок бўлди, юздан ортиқ жароҳатланган. Ироқда футбол ўйини бўлаётган стадионга ҳужум содир бўлади: йигирма беш нафар киши ҳалок бўлган ва юздан ортиқ киши жароҳатланган.  

2015 йил, Франция. “Сен-Дени” стадиони. Германия ва Франция жамоалари ўртасида ўйин давомида ҳудкуш террорчи ўзини портлатиб юборди. Қурбонлар бўлмади.

2016 йил, Туркия. “Бешиктош” футбол клуби стадионида портлаш содир бўлади, қирқ тўрт киши ҳалок бўлди.

Агар жанговар воситалар билан таъминланган полициячилар сонини Буюк Британия футбол полицияси бошлиғи жаноб Роберт ғашига тегмайдиган даражага етказилса, Россиянинг 11 та шаҳарларида нима бўлиши мумкин?

Англия, нафақат футбол, балки футбол безорилари ватани ҳам.

Россия футбол иттифоқи хавфсизлик қўмитаси раҳбари Владимир Маркин сўзларига кўра, англиялик фанатлар Россияда жаҳон чемпионати вақтида тартибсизликлар уюштира олишмайди.

“Нафақат уруш, муштлашишга ҳам йўл қўйилмайди. Барча уринишлар бартараф қилинади”, деб огоҳлантирди Маркин.

Келаётган футбол байрами бузилмаслиги учун нима қилиш керак?

Россияда амалга оширилаётган барча ишлар, хусусан чемпионат ўйинлари ўтказиладиган шаҳарларда шашлик тайёрлаш учун олов ёқмаслик бўйича тақиқ шулар жумласидандир.