ФХХ қамоқхонада террорчи ёллашга ҳаракат қилган фуқароларни аниқлади

Қамоқхонада бўла туриб ИД сафига террорчи ёллашга уринган Доғистон ва Ўзбекистон фуқаролари аниқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Перм ўлкасида икки нафар қамоққа олинган шахс террорчилар сафига одам ёллашда айбланмоқда, деб хабар қилди Россия ФХХ матбуот хизмати.

Тергов қўмитаси хабарига кўра, террорчиликда айбланиб 15 йилга қамалган Доғистон  фуқароси ва наркотик моддалар сақлашда айбланган Ўзбекистон фуқароси, қамоқхона ичида экстремистик гуруҳ ташкил қилишган.

“Улар қамалганлар орасидан Россияда таъқиқланган “Ал-Қоида” ва “Исломий давлат” террорчи ташкилотлари сафига одам ёллашга, радикал ислом оқимини қўллаб-қувватлашга уринган, ноқонуний қуролланган гуруҳларга қўшилишга ундаган”, - дейилган ФХХ хабарида.

Жиноятчиларга нисбатан Россия ЖКнинг 205.2 бандининг 1 бўлимига мувофиқ (Оммавий шаклда террорчиликка ундаш, оммавий равишда террорчиликни оқлаш) жиноий иш қўзғатилган. Айни дамда терговчилар далиллар излаш ва жиноятчиларнинг бошқа ноқонуний ишларини аниқлаш билан шуғулланмоқда.