Екатеринбург суд ижрочилари томонидан ноқонуний муҳожирлар Ўзбекистонга юборилди

Элликдан ортиқ киши ўз ватанларига қайтиб кетишди – булар Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон фуқароларидир.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Свердловск вилояти суд ижрочилари томонидан бир ҳафтада 50 дан ортиқ миграция қонунчилигини бузган муҳожир Россиядан чиқариб юборилди.

Россиядаги муҳожир аёл ҳаётидан: мусофирчилик қийинчиликлари ва ватан соғинчи

“Асосан булар яқин хорижий давлат фуқаролари: Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон”, - деб хабар қилди суд ижрочилари маҳкамаси.

Ушбу идора маълумотларига қараганда барча фуқаролар “Россияда хорижий фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Россия Федерациясига кириш қоидалари ёки Россия Федерациясида бўлиш тартибини бузиш” маъмурий ҳуқуқбузарлигини содир этишда айбдор деб топилди.

Суд жазо тариқасида муҳожирларни Россия ҳудудий мажбурий равишда чиқариб юбориш чорасини қўллашга қарор қилди.  

Энди улар фақат беш йилдан сўнг Россия ҳудудига қайтиб киришлари мумкин.

Россия ҳудудидан мажбурий равишда чиқариб юборишга қарор қилинган фуқаролар “Колцово” аэропортидаги давлат чегараси назорат ўтказиш жойигача олиб борилди.  

Суд ижрочилари хизмати маълумотларига кўра, йил бошидан жами Россия ҳудудидан 620 нафар хорижий фуқаро мажбурий равишда чиқариб юборилган.