“Чиройли” авторақамлар давлат бюджетига қанча даромад келтиргани маълум бўлди

Ўтган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 59 та автомобил рақамлари сотилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ўтган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 59 та автомобил рақамлари сотилди, деб хабар қилди "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати.

Уларнинг 43 таси жисмоний шахсларга, 16 таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 761 млн сўмдан ошди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 68% биринчи тоифадаги авторақамлар, 22% битимлар иккинчи тоифа авторақамлар ва 10% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.

Харидорлар таркибида етакчиликни Бухоро вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 23% га тенг.

Кейинги ўринда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари 22% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Фарғона ва Самарқанд вилоятлари авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 12% ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 31% га тенг.