ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича губернатор кубогида ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов финалга чиқди.
Унга ярим финалда россиялик боксчи Умед Бобожонов рақиблик қилди.
Ҳасанбой бутун жанг давомида тўлиқ устунлик қилди ва рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Залда мухлислар ўзбекистонлик боксчиларни шу даражада қўллаб-қувватлашмоқдаки, гўёки мусобақа Ўзбекистонда бўлиб ўтаётгандек таассурот уйғонади.
Эслатиб ўтамиз, бугун шунингдек яна тўққиз нафар ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмаси учун жанг ўтказади.