Губернатор кубоги: Бугун ўзбекистонлик 10 боксчи финал йўлланмаси учун рингга чиқади

Мутахассислар Ҳасанбой Дўсматов ва Бектемир Мелиқўзиев иштирокидаги жанглар қизғин ва муросасиз ўтишини кутишмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Бугун бокс бўйича Санкт-Петербург губернатори кубоги мусобақаларида ўзбекистонлик ўн нафар боксчи финал йўлланмаси учун рингга чиқади. Бу ҳақда Санкт-Петербург бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Бугунги жангларда ўзбекистонликларга қуйидаги боксчилар рақиб бўлишади:

Санкт-Петербургдаги бокс мусобақасига Ўзбекистон энг кучли таркиб билан йўл олди

49 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов — Умед Бобожонов (Россия), 52 кг вазнда Жасурбек Латипов — Азат Махметов (Қозоғистон), 56 кг вазнда Шаҳобиддин Зоиров — Сирожиддин Абдуллаев (Қирғизистон), Миразиз Мирзахалилов — Бахтовар Назиров (Россия), 60 кг вазнда Шунқор Абдурасулов — Адлет Курметов (Қозоғистон), 64 кг вазнда Иқболжон Холдаров — Павел Фёдоров (Россия), 75 кг вазнда Исроил Мадримов — Виталий Бондаренко (Беларусь), 81 кг вазнда Бектемир Мелиқўзиев — Андрей Косенков (Россия), 91 кг вазнда Санжар Турсунов — Муслим Гаджимагомедов (Россия), 91 кгдан оғир вазнда Баҳодир Жалолов — Илья Квасников (Россия).

Мутахассислар Ҳасанбой Дўсматов ва Бектемир Мелиқўзиев иштирокидаги жанглар қизғин ва муросасиз ўтишини кутишмоқда.