Ботир Парпиевнинг ТИВда ишлайдиган ўғли ишдан олинди

Дилшод Парпиев ўтган йилнинг декабрида Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик ҳуқуқий департаменти бошлиғи этиб тайинланганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасининг собиқ раиси Ботир Парпиевнинг ўғли Дилшод Парпиев ТИВ консуллик ҳуқуқий департаменти бошлиғи лавозимидан бўшатилди, деб хабар берди "Новости Узбекистана" портали.

Ушбу лавозимга илгари Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси сифатида ишлаган Улфат Кадиров тайинланган.

Дилшод Парпиев ўтган йилнинг декабрида Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик ҳуқуқий департаменти бошлиғи этиб тайинланганди.

Ботир Парпиев шу йилнинг 11 май куни давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимидан истеъфога чиққанди.