Ўзбекистонлик стюардессалар халқаро танлов ғолиби бўлди

Sky Service-2018 халқаро конкурсида ўзбекистонлик стюардессалар “Йил жамоаси” ва “Йилнинг энг яхши стюардессаси” номинациялари бўйича ғолиб бўлишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. "Ўзбекистон хаво йуллари" стюардессалари Москвада бўлиб ўтган халқаро танловда икки номинация бўйича ғолиб деб топилди.

Sky Service-2018 профессионаллар конкурсида ўзбекистонлик стюардессалар “Йил жамоаси” ва “Йилнинг энг яхши стюардессаси” номинациялари бўйича ғолиб бўлишди.

Ўзбекистон ҳаво йўллари жамоаси таркибида стюардессалар Дильноза Абдуллаева ва Наталья Ким, уларнинг биргадирлари Роднова Вилена ва Бабабекова Ранолар иштирок этишди. Гуруҳ раҳбари, ўтган йилги танловда олтин медал соҳиби бўлган Эльвина Кайбулаева.

Ўзбекистонлик стюардессалар халқаро танлов ғолиби бўлди

Танловда иштирок этган қизлар айтишига қараганда ушбу форум уларга кўплаб ёрқиш ҳис-туйғулар ҳамда ўз авиакомпаниялари ва ватани учун маҳрурлик ҳисини тақдим этган.

МАК жамоаси форум иштирокчиларига Ўзбекистондан олиб келинган сувенирлар ва Самарқанд нонини улашишди.

Sky Service – ҳаво транспорти соҳасида хизмат кўрсатувчи профессионалларнинг нуфузли форуми бўлиб, бу сафар унда Россия ва хориждан келган 40 дан ортиқ авиакомпаниялар, 50 дан ортиқ овқат тайёрлаш ва бошқа хизматларга ихтисослашган корхоналар иштирок этишди.

Форум доирасида, шунингдек стуюардессалар учун “Самолёт бортида савдо хизмати” мавзусида ўқув дастури ҳам бўлиб ўтди.