Навоий ва Зарафшон шаҳарларига янги ҳокимлар тайинланди

Навоий шаҳрига собиқ Зарафшон шаҳри ҳокими Бозоров Муҳиддин, Зарафшонга эса - Ражабов Анвар ҳоким этиб тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Бугун Навоий ва Зарафшон шаҳарларига янги ҳокимлар тайинланди, деб хабар қилмоқда Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. 

Жиззах ва Навоий вилоятларида ИИБ раҳбари ўзгарди

Навоий шаҳрида бўлиб ўтган Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шу вақтга қадар Навойи шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Умарбек Халиловнинг Бош Прокуратура ҳузуридаги Aгросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан Назорат инспекцияси раҳбари лавозимига ўтказилиши муносабати билан уни шаҳар ҳокими лавозимидан озод қилиш ҳақидаги қарор қабул қилинди.

Шу билан бир вақтда Навоий шаҳар ҳокими лавозимига шу кунга қадар Зарафшон шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келган Бозоров Муҳиддин ҳоким этиб тайинланди. Бозоров 2013 йилдан буён Зарафшон шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шу куннинг ўзида Зарафшон шаҳрида бўлиб ўтган Халқ депутатлари кенгаши мажлисида Ражабов Анвар шаҳар ҳокими лавозимига сайланди. Ражабов Анвар 2017 йилнинг март ойидан буён Навоий шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.