Испания Ла-лигаси мутахассислари Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга ёрдам беришади

Хаис Рахмани ва Рауль Охеда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси вакиллари ва мамлакат миллий чемпионатида иштирок этаётган клублар ходимлари учун семинар ўтказишади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 май – Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Испания миллий чемпионати Ла лига ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик меморандумига Ла лиганинг “Осиё давлатлари билан алоқалар” бўлими бошлиғи Хаис Рахмани ва “Мусобақалар ва турнирлар ташкил қилиш” бўлими бошлиғи Рауль Охеда Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

"Реал Мадрид" клуби вакиллари 22 май куни Тошкентга учиб келади

Хаис Рахмани ва Рауль Охеда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси вакиллари ва мамлакат миллий чемпионатида иштирок этаётган клублар ходимлари учун семинар ўтказишади.

Семинарда миллий чемпионат ўйинларини ташкил қилишда аҳамият қаратиш керак бўлган жиҳатлар, маркетинг масалалари, ҳомийлар билан ишлаш, мухлисларни стадионларга жалб қилиш каби мавзуларда фикр алмашилинади.

Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Ла лига бўлим бошлиқлари билан учрашувда ўзбек футболи ривожи йўлида Испания тажрибасини ўрганиш асосий мақсад эканини айтиб ўтди. Бу мақсадни амалга ошириш учун Ла лига томонидан мутахассисларни жалб қилиш, улар томонидан семинарлар ташкил қилиш, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ходимларига иш фаолиятини йўлга қўйиш борасида амалий маслаҳатлар зарурлигини билдирди.

Ла лига вакиллари ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга, мутахассисларни Ўзбекистонга юбориб, турли семинарлар ташкил қилиш ва тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканини маълум қилди.