Челябинск вилояти губернатори Ўзбекистонга амалга оширилган ташрифни самарали деб баҳолади

Губернатор сўзларига кўра, Ўзбекистонда жадал равишда қурилиш ишлари бошланаётганлиги сабабли Челябинск вилоятидан республикага машинасозлик маҳсулотлари ва кран ускуналари етказиб берилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Челябинск вилояти делегацияси май ойида Ўзбекистонга амалга оширилган ташрифи натижалари ҳақида Челябинск вилояти губернатори Борис Дубровский Петербург халқаро иқтисодий форумда РИА Новостига маълум қилди.

Челябинск вилояти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи бошланди

Челябинск вилояти губернатори Борис Дубровский бошчилигида делегация 15-19 май кунлари Ўзбекистонда “Челябинск вилояти кунлари” ўтказилди. Унда 25 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди. Делегация таркибига ҳукумат идора вакиллари ва 35 дан ортиқ вилоят корхоналари киритилди.

“Жуда самарали сафар бўлди, биздан катта делегация ташриф буюрди – 121 киши, улардан ярмидан кўпи Челябинск вилояти бизнес вакиллари. Биз ишбилармон жамиятимиз ўртасида метал ва қурилиш материалларини етказиб бериш масаласида ҳамкорлик қилишга жиддий қизиқиш борлигини кўрдик. Улардан эса – мева ва савзавотлар, трикотаж маҳсулотлари етказилади”, - деб таъкидлади Борис Дубровский.

Губернатор сўзларига кўра, Ўзбекистода жадал равишда қурилиш ишлари бошланаётганлиги туфайли Челябинск вилоятидан республикага машинасозлик маҳсулотлари ва кран ускуналари етказиб берилмоқда.  Бундан ташқари, 2018 йилда 2016 йил билан солиштирилганда вилоят ва республика ўртасида ташқи савдо айланмаси 76 фоизга кўпайди.

“Бозор жуда қизиқарли, келгусида ушбу йўналишда иш давом этади”, - деб якун ясади губернатор.