Аёл-қизлар мадрасаси веб сайти очилди, деб хабар берди Мусулмонлар идораси

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент шаҳар вакиллиги "Хадичаи Кубро" аёл-қизлар мадрасаси веб сайти очилганлиги тўғрисида хабар қилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Тошкент шаҳридаги "Хадичаи Кубро" аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртининг xadicha.uz номида расмий веб сайти очилди.

"Мазкур веб сайтда билим юрти тарихи, бугунги фаолияти, таълим тизими, билим юрти қошида ташкил этилган пуллик ўқув курслари ҳамда мадраса ўқитувчилари ва талабаларининг диний-маърифий мақолалари, бадиий ижодлари билан танишиш мумкин", — деб хабар қилган Мусулмонлар идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот-хизмати.

Веб сайтнинг Facebook  ва Telegram ижтимоий тармоқларида ҳам расмий саҳифалари мавжуд.

Идора xadicha.uz  веб сайти фаолиятига Аллоҳ таолодан муваффақиятлар тилаган ва "аёлларимиз учун Ислом маърифатини, динимиз софлигини тарғиб этишда муҳим таянч бўлишларига умид билдирамиз", — деб қўшимча қилган.